Кириш Регистрация

Леау жароҳатини даволаш учун учиб кетди (фото)

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леау даволаниш учун учиб кетди. Унинг айнан қаерга йўл олгани маълум қилинмаган, бироқ футболчи ижтимоий тармоқларда булутлар узра самолёт бортида экани акс этган суратни жойлаштирди.

Pianetamilan.it нашрининг аниқлик киритишича, Леаунинг бу сафари таътил билан боғлиқ эмас, чунки ҳозирда «Милан»да у учун дам олиш кунлари белгиланмаган. Сафардан кўзланган асосий мақсад — жароҳатни тезроқ даволашдир. Кутилишича, у апрель ойи бошида бўлиб ўтадиган «Наполи»га қарши ўйинга қадар Массимилиано Аллегри ихтиёрига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи 2019 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 05:10, 26.03.2026.
Ўқилди: 528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик