«Ливерпуль»нинг собиқ сардори ва ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг клубни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
«Уни ўрнини тўлдириш учун катта фойда келтира оладиган футболчини сотиб олиш керак, акс ҳолда Салоҳни алмаштириб бўлмайди. Бу энг юқори даражадаги футболчи бўлиши шарт — дунёдаги энг яхши уч ёки тўртта вингердан бири. Чунки Муҳаммад айнан шундай ўйинчи эди», — дея Жеррард сўзларини келтиради Goal.
Аввалроқ Салоҳ жорий мавсум у учун инглиз клубидаги сўнггиси бўлишини маълум қилган эди. Мисрлик вингер 2017 йилдан бери мерсисайдликлар сафида тўп суриб келмоқда. Салоҳ Англия чемпионатида 310 та ўйинда иштирок этиб, 189 та гол урган ва 92 та голли узатмани амалга оширган.













