2021 йилда туркиялик ярим ҳимоячи Хакан Чалханўғли кутилмаганда «Милан»ни тарк этиб, тўғридан-тўғри асосий рақиб — «Интер» лагерига йўл олган эди. Шу тариқа у «россонерилар» мухлислари («тифози») орасида ўзи ҳақида унчалик яхши бўлмаган хотира қолдирди, бироқ ҳозирда улар олдида ўзини оқлашга ҳаракат қилмоқда.
«Биз охиригача «Милан»дан шартномани узайтириш бўйича таклиф кутдик, лекин бу амалга ошмади. «Барселона» ва «Ювентус»дан ҳам таклифлар бор эди, аммо «Интер» ҳаммадан кўра қатъиятлироқ ҳаракат қилди. Ва мен оилам ҳам қўллаб-қувватлаган қарорни қабул қилдим», — дея Чалханўғлининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Ҳозирда «Интер» ва «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида дастлабки икки ўринни эгаллаб турибди.













