Кириш Регистрация

Роберто Де Дзерби "Милан" ҳимоячисини "Тоттенхэм"га олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби ҳимоячиси, эквадорлик Первис Эступиньян яқин келажакда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин. Унга Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби қизиқиш билдирмоқда.

«Шпорлар»ни катта эҳтимол билан италиялик мутахассис Роберто Де Дзерби бошқаради ва айнан у футболчини жамоага таклиф қилиш истагида. Яқиндагина Эступиньян Милан дербисида «Интер» дарвозасига муҳим гол уриб, жамоасига ғалаба келтирган эди.

Таъкидлаш жоизки, Де Дзерби аввалроқ Англиянинг бошқа бир клуби — «Брайтон»да Эступиньян билан бирга ишлаган. Шу сабабли у футболчининг имкониятлари билан яқиндан таниш ва уни «Тоттенхэм»ни кучайтира оладиган ўйинчи деб ҳисоблайди.

Киритилди: 08:27, 26.03.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик