Кириш Регистрация

«Интер»нинг Бастонини қўйиб юбориш шарти маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» учун «Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони трансферини амалга ошириш осон бўлмайди.

Журналист Фабрицио Бьязиннинг хабар беришича, «нерадзуррилар» ўз асосий ўйинчисини йўқотишни истамаяпти, шу сабабли уни сотиш имкониятини фақат футболчининг ўзи клубдан кетишни сўраган тақдирдагина кўриб чиқади. Бундан ташқари, «Барселона» миланликларни кўндириш учун «сахий» таклиф тайёрлашига тўғри келади.

Transfermarkt сайтида Алессандро Бастонининг тахминий баҳоси 70 миллион еврони ташкил этади. 26 ёшли футболчининг А Серия гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, бироқ яқин орада у яна узайтирилиши мумкин.

Киритилди: 12:25, 26.03.2026.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик