Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «уч ранглилар»нинг бўлажак ЖЧ-2026 учун олдига қўйган мақсади ҳақида гапириб берди.
«Мен ҳозир ўз келажагим ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мундиалдаги мақсадимиз — имкон қадар узоқроққа бориш. Жамоа ушбу турнирга ўзининг энг яхши формасида етиб келиши жуда муҳим», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Аввалроқ, ушбу турнир Дешам учун Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги охиргиси бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Унинг ўрнини афсонавий Зинедин Зидан эгаллаши кутилмоқда.
Франция терма жамоаси «I» гуруҳидан жой олди ва у ерда Сенегал ҳамда Норвегияга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги яна бир жамоа номи ўтиш ўйинларидан сўнг маълум бўлади.













