Кириш Регистрация

Шимолий Ирландия бош мураббийи - Италияга қарши ўйин олдидан: «Биз қўрқмаслигимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Шимолий Ирландия терма жамоаси бош мураббийи Майкл О'Нил Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Италияга қарши бўлиб ўтадиган ўтиш ўйини олдидан ўз кутишлари билан ўртоқлашди.

Учрашув бугун Бергамода бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа мундиал йўлланмаси учун плей-офф финалида иштирок этади.

«Бизда ғалаба қозониш учун имконият борлигини биламиз. Футболчиларимиз кучли рақибларга қарши баҳсларда юқори даражани кўрсата олишларини аллақачон исботлашган. Бўлажак ўйин жиддий синов бўлади, лекин биз тайёрмиз. Италия — ажойиб терма жамоа, бироқ биз қўрқмаслигимиз керак.

Биз учун диққатни жамлаш ва ўйин сурати ҳаддан ташқари очиқ тус олмаслиги учун ҳамма нарсани қилиш муҳим. Менимча, Италия биздан айнан шуни кутмоқда. Ҳисобни қанчалик узоқ вақт 0:0 кўринишида ушлаб тура олсак, фаворит босимни шунчалик кўп ҳис қила бошлайди», – деди О'Нил матбуот анжуманида.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да (27 мартга ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 12:41, 26.03.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик