«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау машғулот вақтида жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан айтишиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга ижтимоий тармоқлар орқали муносабат билдирди.
Италия ОАВларида ёзилишича, «Торино»га қарши ўйин олдидан бўлиб ўтган машғулотда италиялик мутахассис Леауга жамоадошларига кўпроқ ёрдам бериши кераклигини айтган. Рафаэл эса бунга жавобан буни қила олмаслигини билдирган (гўёки).
Ҳужумчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қизил хоч (X) белгисидан иборат эмодзини қолдириш орқали бу гап-сўзларни рад этди.













