Кириш Регистрация

«Ювентус» ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Федерико Гатти шу ёзда «Ювентус»ни тарк этиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг маълумотларига кўра, Турин клуби аллақачон 27 ёшли футболчининг ўрнига номзодларни кўриб чиқмоқда. Ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга Англия Премьер-лигаси жамоалари қизиқиш билдирмоқда. «Ювентус» Гаттини тахминан 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Федерико Гатти 2022 йилда «Фрозиноне»дан «Ювентус» сафига 9 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи Турин клуби таркибида барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали Гаттининг бозор қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:52, 26.03.2026.
Ўқилди: 320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик