Кириш Регистрация

«Ювентус» АПЛ клублари нишонидаги ҳимоячисига маоши оширилган янги шартнома таклиф қилади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ўз таркибида ҳимоячи Пьер Калюлюни сақлаб қолмоқчи.

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, француз Турин клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти учун тобора алмаштириб бўлмас футболчига айланиб бормоқда, шу сабабли жамоа футболчи билан шартномани узайтиришни истайди. Яқин вақт ичида «бьянконери» раҳбарияти Калюлюнинг вакиллари билан учрашиб, ҳимоячига 2030 йилгача мўлжалланган келишув таклиф қилишни режалаштирмоқда. Унга кўра, футболчининг йиллик маоши 2,4 миллион евродан 4 миллион еврогача (плюс бонуслар) оширилиши мумкин.

Қайд этилишича, шу тариқа «Ювентус» «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль»нинг Калюлюга бўлган қизиқишини сўндиришни мақсад қилган. Ҳар икки инглиз клуби ёзда француз билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 13:15, 26.03.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик