Кириш Регистрация

«Ал-Иттиҳод» Энцо Фернандес учун 200 миллион евро бермоқчи

Баҳо:
+1 | -

Ярим ҳимоячи Энцо Фернандес шу ёзда «Челси»ни тарк этиши мумкин.

Fichajes нашрининг маълумотларига кўра, аргентиналик футболчининг трансферига «Ал-Иттиҳод» қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби хавбек учун 200 миллион евро тўлашга тайёр. Энцо клубнинг сўнгги вақтлардаги қийинчиликлари сабабли «кўклар» сафини тарк этишга тайёр.

Энцо Фернандес 2023 йилда «Бенфика»дан «Челси» сафига 121 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «кўклар» таркибида барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:40, 26.03.2026.
Ўқилди: 377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик