Кириш Регистрация

«Барселона» вингери кам ўйин амалиётидан норозилигини билдирди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» вингери Руни Барджи майдонда кўпроқ ўйнашга умид қилаётганини тан олди.

20 ёшли футболчи Каталония клубидаги дебют мавсумини ўтказмоқда — у ўтган йилнинг июль ойида Даниянинг «Копенгаген» клубидан сотиб олинган эди.

«Мен ўз ролимдан 100 фоиз қониққаним йўқ. Айниқса, ўйинлар тақвими зичлигини ҳисобга олсак, кўпроқ ўйин вақтига лойиқман деб ҳисоблайман. Лекин бу футбол. Бу ерда мендан анча олдин ўйнаб келаётган жамоадошларимни ҳурмат қиламан. Сабр-тоқатни сақлаяпман, чунки нималарга қодирлигимни биламан. Ўзимга тўлиқ ишонаман. «Барса»да ўйнаш доим менинг орзум бўлган», — дея BarcaTimes ёш шведнинг сўзларини келтиради.

Руни Барджи «кўк-анорранглилар» сафида 22 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:54, 26.03.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик