Кириш Регистрация

Магуайр "Манчестер Юнайтед" учун "катта ёз"ни кутмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр клуб учун ёзги мавсумлараро танаффусдан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.

«Бу катта ўзгаришлар ёзи бўлади — биз «Манчестер Юнайтед»да буни тушуниб турибмиз. Бошқарув тузилмасида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда. Клуб раҳбарияти тўғри қарорлар қабул қилишига ишончим комил», — дея Магуайрнинг сўзларини келтиради The Touchline.

Харри Магуайрнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси июнь ойи охиригача мўлжалланган. Аввалроқ 33 ёшли футболчи «қизил иблислар» билан шартномани узайтиришга яқин эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

«Манчестер Юнайтед» 31 турдан сўнг Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 18:38, 26.03.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик