Кириш Регистрация

Влаховичнинг келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Матбуотда ҳужумчи Душан Влаховичнинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Transfer News Live нашрининг La Gazzetta dello Sport’га таяниб хабар беришича, «Ювентус» Влахович билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.

Влаховичнинг «Ювентус» билан амалдаги меҳнат шартномаси атиги уч ойдан кейин — июнь ойи охирида якунига етади. Воқеалар ривожи 26 ёшли сербиялик футболчи Туриннинг топ-клубидаги фаолиятини давом эттиришига қараб бормоқда.

Душан Влахович 2022 йил январь ойи охирида «Фиорентина»дан «Ювентус»га ўтган эди. Ўшандан бери ҳужумчи 163 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 64 та гол ва 16 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Ҳозирда «Ювентус» А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 21:49, 26.03.2026.
Ўқилди: 359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик