Кириш Регистрация

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчи Хулиан Альваресни бошқа жамоаларга, хусусан, унга қизиқиш билдираётган «Барселона»га ўтиб кетишининг олдини олиш мақсадида янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Sport.es нашри Marcaга таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «матрасчилар» аргентиналик форвардни дарвозабон Ян Облак билан бир қаторда жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантириши мумкин. Аввалроқ ОАВда дарвозабоннинг маоши йилига тахминан 20 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этилишича, «Атлетико» Альварес билан амалдаги келишувни яна бир ёки икки йилга узайтиришни мақсад қилган. Бунда ҳужумчининг йиллик маоши 10 миллион евродан ортиқ бўлиши кўзда тутилмоқда.

Киритилди: 23:08, 26.03.2026.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик