Кириш Регистрация

Габриэль Батистута Диего Марадона ва Лионель Мессини солиштирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина футболи афсонаси Габриэль Батистута фикрича, Диего Марадона Лионель Мессидан устун.

«Лионель Месси 1000 та гол урган, Марадона эса 200 та. Месси сокин, Марадона эса бундай эмасди.

Мен учун Марадона — энг яхшиси. У ўйнай оларди, ҳакамлар ва рақиблар билан ҳам кураша оларди. Ажойиб ишлар қиларди.

Месси ҳам шундай қила олади, лекин унда ўша харизма йўқ», — дея Батистутанинг сўзларини келтиради AS.

Аввалроқ IFFHS версиясига кўра, Месси футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб топилгани маълум қилинганди. Бу рейтингда Криштиану Роналду кучли учликка кирмаган.

38 ёшли Месси — жаҳон чемпиони, икки карра Америка Кубоги ғолиби ва саккиз карра «Олтин тўп» соҳибидир. Ҳозирда у «Интер Майами» сафида тўп сурмоқда.

Диего Марадона эса 1986 йилги жаҳон чемпиони, 1990 йилги вице-чемпион ҳисобланади. У клуб миқёсида «Бока Хуниорс», «Барселона» ва «Наполи» жамоаларида ўйнаган. Италия чемпионатида икки марта ғолиб чиққан, УЕФА Кубоги, Испания Кубоги ва Аргентина чемпионлигини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йилда 60 ёшида вафот этган. Дастлаб ўлим сабаби сифатида инфаркт кўрсатилган, аммо кейинчалик афсонанинг вафотига шифокорларнинг нотўғри ҳаракатлари ҳам сабаб бўлгани айтилган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:31, 26.03.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик