АҚШдаги стадионлар ЖЧ-2026 даврида дебрендинг (бренд белгиларини ўчириш) бўйича муаммоларга дуч келмоқда.
ФИФА ЖЧ-2026 ўйинларини қабул қилувчи стадионлардан барча ҳомийлик логотипларини олиб ташлашни талаб қилди. The Athletic нашрининг хабар беришича, стадионлар ва ФИФА ўртасида имзоланган шартномага кўра, трибуналар, таблолар, ўриндиқлар, ходимлар формаси, рухсатномалар ва арена ичидаги исталган жойда ФИФА билан келишилмаган рекламалар бўлмаслиги керак. Халқаро футбол федерацияси буни "ўз брендлари ва ҳомийларининг эксклюзив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" мақсадида амалга оширмоқда.
Таъкидланишича, бу талаб стадионларнинг томидаги логотипларга ҳам тааллуқли.













