Кириш Регистрация

Фелипе Мело: "Бир оёқли Неймар ҳам Бразилия терма жамоасидаги энг зўри бўлиб қолади"

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Фелипе Мело «Сантос» ҳужумчиси Неймарни қўллаб-қувватлаб чиқди. Эслатиб ўтамиз, Неймар ЖЧ-2026 учун миллий жамоадан чақирув олмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Бразилия терма жамоасига Неймар керак эмас, деб айтадиганларнинг барчасини тилка-пора қиламан. Ҳатто бир оёқда ўйнайдиган Неймар ҳам Бразилия терма жамоасидаги энг яхши футболчи бўлиб қолаверади», — дея Фелипе Мелонинг сўзларини келтиради TopSkills Sport UK.

Неймар 2010 йилдан буён Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳужумчи «селесао» сафида жами 128 та ўйинда майдонга тушиб, 79 та гол уришга муваффақ бўлган. Неймар миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Киритилди: 16:29, 27.03.2026.
Ўқилди: 424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик