Кириш Регистрация

Консейсау "Ливерпуль"нинг қизиқишига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» вингери Франсишку Консейсау «Ливерпуль»нинг қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

Португалиялик футболчи «қизиллар»ни катта клуб деб атади, бироқ айни дамда Европа гранд жамоасида ўйнаётганини ва бу ерда бахтли эканлигини таъкидлади.

«Биламан, катта клубга ўтишим ҳақида миш-мишлар юрибди, лекин мен аллақачон катта клубдаман ва ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Шунчаки меҳнат қилишда давом этишим, голлар уришим ва голли узатмаларни амалга оширишим керак», — дея Консейсаунинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, «Ливерпуль» ёзда жамоани тарк этишини расман эълон қилган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар қидиришни бошлаган. 23 ёшли Консейсау инглиз клубининг шорт-листидан жой олган асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Жорий мавсумда Консейсау «Ювентус» сафида А Серияда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигасида эса унинг ҳисобида битта гол бор.

Киритилди: 18:43, 27.03.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик