«Тоттенхэм»да яқин вақт ичида бош мураббий алмашиши эҳтимоли йўқ эмас. Лондон клуби учун Шон Дайч жиддий номзод бўлиб турибди.
«Шпорлар» Дайчни жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан қутқара оладиган мутахассис сифатида кўришмоқда. Клуб Роберто Де Дзербига ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ италиялик мутахассис таклифни фақат ёзда қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Февраль ойида «Тоттенхэм»ни Игор Тудор ўз қўлига олган эди, аммо натижаларда ижобий ўзгариш кузатилмади. Ҳозирда «шпорлар» Премьер-лига турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди ва хавфли ҳудуддан бор-йўғи бир очкога олдинда, холос.













