Аргентина терма жамоаси жумадан шанбага ўтар кечаси Мавританияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Таниқли журналист Гастон Эдулнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «альбиселесте» юлдузи Лионель Месси асосий таркибдан жой олмайди.
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Мессини ўйин бошидан эмас, балки учрашув давомида майдонга туширишга қарор қилган.
Аргентина ва Мавритания терма жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 28 март куни соат 04:15 да бошланади.













