Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Аргентина терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Мавританияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Аргентина ва Мавритания терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Буэнос-Айрес шаҳридаги «Альберто Хасинто Армандо» стадионида ўтган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида голларга аргентиналик ярим ҳимоячилар Энцо Фернандес (унга Науэль Молина ассист берди) ва Николас Пас муаллифлик қилди.

Меҳмонлар таркибида эса ягона голни ҳимоячи Жордан Лефор 90+4-дақиқада киритди.

Аргентина терма жамоаси навбатдаги ўйинни 31 март куни Қатар термасига қарши сафарда ўтказиши керак эди, аммо Яқин Шарқдаги воқеалар сабаб учрашув бекор қилинди. 1 апрель куни аргентиналиклар ўз майдонида Замбия терма жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 04:15 да бошланиши режалаштирилган.

Ўртоқлик учрашуви.
28 март 2026 йил, шанба.
Аргентина — Мавритания - 2:1
Голлар: 1:0 — Фернандес (17), 2:0 — Пас (32), 2:1 — Лефор (90+4)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:04, 28.03.2026.
Ўқилди: 2438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик