Кириш Регистрация

Бруну Фернандеш Португалиянинг ЖЧдаги мақсадлари ва Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Португалия терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Португалияликлар гуруҳ босқичида Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган, учинчи рақиб эса саралашнинг ўтиш ўйинлари натижасига кўра аниқланади. Мексикага қарши кечадиган ўртоқлик учрашуви олдидан журналистлар Фернандешдан Португалия мундиал фаворити эканлиги ҳақидаги фикрга қўшилиш-қошилмаслигини сўрашди.

«Мен буни қўшимча босим эмас, балки ижобий ҳолат сифатида қабул қиламан. Одамлар бизда иқтидорли футболчиларни, муваффақиятга эриша оладиган кучли жамоани кўришмоқда. Биз буни ўз устунлигимизга айлантиришимиз керак. Қўрқадиган ҳеч нарса йўқ. Бизни ҳурмат қилишларини биламиз. Биз ҳам рақибларни ҳурмат қиламиз, шу билан бирга, ҳар бир ўйиндаги мақсадимиз — ғалаба қозониш», — деди «Манчестер Юнайтед» сардори матбуот анжуманида.

Португалия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув 29 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:16, 28.03.2026.
Ўқилди: 476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик