Кириш Регистрация

Клопп Салоҳ билан содир бўлган можароларга нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Муҳаммад Салоҳ ҳақида, хусусан, мисрлик футболчи билан ўрталарида юзага келган келишмовчиликлар борасида тўхталиб ўтди. Яқинда Салоҳ 2025/2026 йилги мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этиши расман эълон қилинган эди.

«Биз ўтган куни ёзишдик. Ўртамизда келишмовчиликлар бўлган, аммо улар доимо тўғри сабаблар туфайли юзага келган. Ҳозир ҳаммаси жойида, айниқса ўтмишга назар ташласак — ҳатто кутганимиздан ҳам яхшироқ. Биз иккаламиз ҳам ушбу ақл бовар қилмас саёҳатнинг бир қисми бўлганимиздан жуда хурсандмиз. Энди Салоҳ хоҳлаган жойига кетиши мумкин, клуб эса бошқа футболчиларни топа олади. Бу мутлақо табиий ҳолат», — деди Клопп BBC нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирда «Ливерпуль» Премьер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 14:22, 28.03.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик