Кириш Регистрация

Касадо «Барселона»ни тарк этишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра, футболчига Саудия Арабистонининг учта клуби даъвогарлик қилмоқда. Хусусан, «Ал-Аҳли», «Ан-Наср» ва «Ал-Ҳилол» Касадонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Ярим ҳимоячининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Марк Касадо — «Барселона» академияси битирувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар сафида жами 70 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва еттита голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 17:56, 28.03.2026.
Ўқилди: 1116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик