Кириш Регистрация

Салоҳ «Рома»га қайтиши мумкин, аммо...

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» вингери Муҳаммад Салоҳ шу ёзда «Рома»га қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли мисрлик футболчи яна Италия пойтахтида пайдо бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ «бўрилар» сафида икки мавсум давомида 83 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урган эди. Бироқ, молиявий шартлар туфайли бу келишув анча мураккаб кўринмоқда: Салоҳ йилига қарийб 12 миллион евро «тоза» маош олади, «Рома»да эса иш ҳақининг юқори чегараси 4 миллион евро этиб белгиланган.

Қайд этилишича, футболчи Италияга бир мавсумлик қисқа муддатли қайтиш вариантини кўриб чиқиши ва шундан сўнг ўз келажаги борасида якуний қарорга келиши мумкин.

Шу билан бирга, ESPN маълумотларига кўра, Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби, шунингдек, Саудия Про-Лигасида Салоҳ учун кураша оладиган ягона даъвогар бўлиб қолаётган «Ал-Қодисия» ҳам футболчига яна қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этиши расман эълон қилинган эди.

Киритилди: 19:03, 28.03.2026.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик