Кириш Регистрация

Олисе 200 млн еврога ҳам сотилмайди

Баҳо:
+ | -

“Бавария” кузатув кенгаши аъзоси Ули Хёнесс ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоа вингери Майкл Олисенинг сотилиши борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Аввалроқ, футболчига Англия Премьер Лигаси клублари томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Биз бу ўйинни мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Клубимизнинг 430 минг нафар аъзоси ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислари бор. Агар ҳисобимизда яна 200 миллион евро кўпайиб, лекин жамоамиз ҳар дам олиш кунлари ёмонроқ ўйин кўрсатадиган бўлса, бундан мухлисларга фойда йўқ”, дея Хёнесснинг сўзларини келтирмоқда Goal нашри.

Маълумотларга кўра, яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида Франция терма жамоаси вингерини ўз сафига қўшиб олишга “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби Олисени мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган мисрлик Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, “Реал Мадрид” клуби президенти Флорентино Перес “Бавария” юлдузи Майкл Олисени қўлга киритиш учун ҳаракатларни шахсан ўз назоратига олгани ва футболчи учун 160 миллион евродан воз кечишга тайёр экани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Майкл Олисе Германия клубидаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Футболчи шу вақтга қадар клуб сафида жами 93 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 35 та гол ва 50 та голли узатмани ёздириб қўйган. Transfermarkt портали унинг қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:18, 28.03.2026.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик