Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

УЕФА яна бир клубни йирик миқдорда жаримага тортди

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Сербиянинг “Црвена Звезда” клубини Европа Лигаси доирасидаги Франциянинг “Лилль” жамоасига қарши ўйинда трибуналарда авлиё тасвири акс этган баннерлар учун жазолашга қарор қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Авлиё портрети мухлисларнинг синхрон акцияси натижасида ҳосил қилинган. Тасвир остига эса “Эътиқодимиз бизни ғалаба сари етакласин” деган жумла ёзилган. УЕФА ушбу акцияни “спорт тадбири учун номуносиб” деб топди ва клубни “футбол ҳамда УЕФА нуфузига путур етказиш”да айблаб, 40 минг евро миқдорида жаримага тортди.

Умумий ҳисобда, “Црвена Звезда” мазкур учрашувдан сўнг мухлисларининг хулқ-атвори учун жами 95,5 минг евро жарима тўлайдиган бўлди. Хусусан, ишқибозлар майдонга турли буюмлар улоқтиришган ва фаерлар ёққан.

Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Белградда бўлиб ўтган учрашув “Црвена Звезда”нинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган эди. Плей-офф босқичининг дастлабки ўйинида жамоа сафарда “Лилль” устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозонган эди. Икки ўйин натижасига кўра, Франция жамоаси турнирнинг кейинги босқичига йўл олди.

Аввалроқ, ташкилот Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказилган плей-офф босқичи дастлабки учрашувида мухлислар томонидан ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун “Бенфика”кани 40 минг евро миқдорида жаримага тортган эди. Бундан ташқари, клуб УЕФА назоратидаги навбатдаги уй учрашуви учун 500 дона чипта сотиш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Мухлислар томонидан лазер кўрсаткичидан фойдаланилгани учун эса клуб яна 8 минг евро жарима тўлши белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:56, 29.03.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик