Испания терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике аргентиналик Лионель Месси ва португалиялик Криштиану Роналдуни ўзаро солиштирди.
«Мен Леони дунёда энг зўри деб ҳисоблайман. Уни биринчи ўринга, Роналдуни эса иккинчи ўринга қўяман. Булар барча даврларнинг энг яхши икки футболчисидир. Улар билан бирга тўп сура олганимдан жуда хурсандман. Улар менга совринлар ютишда ёрдам беришган», — дея собиқ ҳимоячининг сўзларини келтиради AS нашри.
Ҳозирги вақтда Криштиану Саудия Арабистони чемпионатида «Ан-Наср» сафида тўп сурмоқда. Месси эса, ўз навбатида, Американинг «Интер Майами» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи МЛС чемпионига айланди.













