Кириш Регистрация

Юлдуз футболчи Саудия Арабистонидан келган катта таклифни рад этди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин эди.

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, Саудия клуби шотландиялик футболчини ўтишга кўндириш учун жуда катта маош таклиф қилган, бироқ 29 ёшли футболчи бу таклифни рад этган. Ярим ҳимоячи «Наполи»да қолишни истайди. У аллақачон шартномани 2030 йилгача (яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан) янгилаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Неаполь клуби хавбекнинг маошини оширишни режалаштирган.

Скотт Мактоминай 2024 йилда 30 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед»дан «Наполи»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Неаполь клуби сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:14, 29.03.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик