Кириш Регистрация

Робертсон Шотландия терма жамоаси тарихидаги иккинчи кўрсаткични қайд этди

Баҳо:
+ | -

Шанба куни Шотландия терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон асосий таркибда майдонга тушди ва 71-дақиқагача ўйнади, шундан сўнг ўз ўрнини Киран Тирнини бўшатиб берди.

«Ливерпуль»нинг 32 ёшли вакили учун ушбу баҳс миллий терма жамоа либосидаги 91-ўйин бўлди – бу Шотландия тарихидаги иккинчи кўрсаткич бўлиб, Робертсон Джим Лейтон билан тенглашиб олди, дея хабар беради Opta. Рекордчи сифатида эса Кенни Далглиш қолмоқда – унинг ҳисобида 102 та ўйин бор.

Шотландияликлар Японияга минимал ҳисобда имкониятни бой беришди. Сешанба куни, 31 мартда Стив Кларк шогирдлари иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказадилар – бу сафар Кот-д’Ивуар терма жамоаси рақиб бўлади.

Киритилди: 16:36, 29.03.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик