Кириш Регистрация

Мбаппе Роналду ўзига қандай ёрдам бергани айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду билан бўлган мулоқоти ҳақида тўхталиб ўтди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, франциялик футболчи ўтган мавсумда юзага келган қийинчиликлар даврида айнан Роналду билан маслаҳатлашганини маълум қилган.

“Криштиану Роналду — менинг кумирим. Ўтган мавсумда ‘Реалъда қийинчиликларга дуч келганимда, унга қўнғироқ қилдим. У менга ўзимга бўлган ишончни қайтаришда ёрдам берди. Бунинг учун ундан жуда миннатдорман”, дейди Мбаппе.

Маълумот учун, Роналду 2009—2018 йиллар давомида Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилган. Криштиану Роналду Мадридда ўтказган тўққиз йили давомида 438 та ўйинда 450 та гол уриб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган, шунингдек, тўрт бор Чемпионлар Лигаси ва икки марта Ла Лига ғолиблигини қўлга киритган. Мбаппе эса жамоага 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилди. Жорий мавсумда франциялик ҳужумчи барча турнирлар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:53, 29.03.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик