Кириш Регистрация

"Милан" Влахович трансфери учун сўнгги бор уриниб кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович «Милан»га ўтиши мумкин.

SportMediaset нашрининг маълумотларига кўра, футболчи «Ювентус» билан шартномасини узайтиришга яқин бўлишига қарамай, «россонерилар» сербиялик форвардни қўлга киритиш фикридан воз кечмаган. «Милан» Турин клубининг маош борасидаги таклифи билан тенглашган ҳолда (йилига тахминан 7 миллион евро), сўнгги бор уриниб кўришга тайёр. Бироқ, «Милан» Влаховичга икки йиллик эмас, балки уч йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Душан Влахович 2022 йилда 85 миллион евро эвазига «Фиорентина»дан «Ювентус»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 18 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:28, 29.03.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик