Кириш Регистрация

Жавоҳир Синдаров талабгорлар мусобақасини муҳим ғалаба билан бошлади!

Баҳо:
+ | -

Бугундан FIDE томонидан ташкил этилган шахмат бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионлиги учун йўлланма берувчи талабгорлар мусобақаси бошланди.

Биринчи турда Жавоҳир Синдаров россиялик Андрей Есипенкога қарши оқ доналарда ўйнади. Дастлабки 20 та юришда рақиб бехато ўйнади ва ўзи учун қулай вазиятни қўлга киритди. Боз устига, Синдаров вақт танқислигига дуч кела бошлади. Хусусан, вақт қўшиб бериладиган марра — 40-юриш учун яна 13 та юриш қолганида Жавоҳир ҳисобида бор-йўғи 7 дақиқадан камроқ вақт қолган эди. Бу пайтда Есипенкода 30 дақиқа вақт бор эди. Шунга қарамай, россиялик спортчи хатога йўл қўя бошлади ва боз устига у 2 та юриш учун нақ 24 дақиқа сарфлаб юборди.

32-юришда Есипенко пиёдани уриб олишда хатога йўл қўйди. Жавоҳир қисқа вақтларда жуда аниқ юришларни амалга оширди ва 40-юришни қилганида унинг ҳисобида атиги 5 сония қолган эди. Ҳамюртимиз вақт қўшилганидан 2 дақиқа ўйлади ва Руҳ е6 юришини амалга оширди. Рақиб шундан сўнг таслим бўлди.



1-турда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Жавоҳир Синдаров - Андрей Есипенко - 1:0
Маттиас Блюбаум - Вей Йи - 0,5:0,5
Фабиано Каруана - Хикару Накамура
Рамешбабу Прагнанандҳа - Аниш Гири

Жавоҳир Синдаров эртага Маттиас Блюбаумга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:10, 29.03.2026.
Ўқилди: 387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик