Кириш Регистрация

Жозе Моуринью: «Роналдусиз Португалия терма жамоаси оддий жамоадек кўринади»

Баҳо:
+ | -

Таниқли португалиялик мутахассис, "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуринью Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси учун аҳамиятини таъкидлади.

Моуриньюнинг фикрича, "Ан-Наср" ҳужумчиси бўлган 41 ёшли Роналдунинг жароҳати Португалиянинг Мексикага қарши ўртоқлик учрашувида (0:0) ғалаба қозона олмаслигининг асосий омилларидан бири бўлди.

«Криштиану Роналдуни олиб ташланг — Португалия терма жамоаси ҳар қандай оддий жамоадек кўринади. Одамлар доим уни чақирмасликни сўрашади. Мана, бу сафар у ўйнамади ва натижани кўрдингиз. Биз томондан ҳеч қандай хавф, улар томондан эса ҳеч қандай қўрқув йўқ эди. Аксинча, Мексика босими остида қолган жамоани кўрдик.

Роналду майдонда бўлганда, рақиб икки марта ўйлаб кўради. У бўлмаса, умуман ўйлаб ҳам ўтирмайди», — дея Моуриньюдан иқтибос келтиради Goal.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:03, 29.03.2026.
Ўқилди: 970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик