«Ливерпуль» ва Нидерландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Дирк Куйт мерсисайдликларнинг жорий мавсумдаги натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Слотнинг ишига тўхталадиган бўлсак, у бундай қисқа вақт ичида эришган ютуқлари билан фахрланса бўлади. Агар Премьер-лигада ишлар унчалик кўнгилдагидек кечмаётган бўлса, «Ливерпуль» еврокубокларда муваффақият қозонишга қодир. Ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин», — дея собиқ футболчининг сўзларини Sky Sports нашри келтирмоқда.
Премьер-лиганинг 31 туридан сўнг «қизиллар» турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб туришибди. УЕФА Чемпионлар Лигасида эса «Ливерпуль» чорак финалга йўл олди ва у ерда Франциянинг «ПСЖ» жамоаси билан тўқнаш келади.













