Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг мухлисни полициядан қутқариб қолди.
Финал ҳуштаги янграганидан сўнг, майдонга бир ёш йигит югуриб чиқиб, ҳужумчини қучоқлашга ҳаракат қилди. Полиция ходимлари ишқибозни қўлга олиш учун ташландилар, бироқ футболчи уларни тўхтатиб қолди.
Учрашув 3:1 ҳисобида Франция фойдасига ҳал бўлди. Мбаппе иккинчи бўлимда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.
Аввалроқ, «ПСЖ» дарвозабони Люка Шевалье Франция терма жамоаси таркибида Бразилия ва Колумбияга қарши ўтказилган иккита ўртоқлик ўйинида бирор дақиқа ҳам майдонда ҳаракат қилмаган ягона футболчи бўлгани хабар қилинган эди.













