Кириш Регистрация

Фабрицио Романо Бернарду Силванинг «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақида инсайд берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жорий мавсум якунида клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар қилди.

Манбага кўра, португалиялик футболчининг кетиши ҳақидаги хабарлар январь ойидан бери кузатилмоқда. 31 ёшли ўйинчига Европа, Саудия Арабистони ва АҚШ клублари қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, қарор деярли қабул қилинган, аммо ҳозирча расмий эмас. Силва эса мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида «Манчестер Сити»га тўлиқ эътибор қаратиб, кейинги клубини шундан сўнг танлашни режалаштирмоқда.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар амал қилади. Португалиялик 2017 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 449 та ўйинда иштирок этиб, 76 та гол урган.

Шунингдек, у жамоа билан бирга олти марта Англия чемпиони бўлган, беш марта Англия Лига кубогини қўлга киритган, уч марта Англия Суперкубогида ғалаба қозонган ва икки марта мамлакат кубогини ютиб олган. Бундан ташқари, унинг ҳисобида Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабалар ҳам мавжуд.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:01, 31.03.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик