АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино уни «Реал» ва «Тоттенхэм» клублари билан боғлаётган миш-мишларга муносабат билдирди.
«Ҳеч қандай музокаралар йўқ. Биз бор эътиборимизни Жаҳон чемпионатига қаратганмиз. Ҳамма биладики, менинг миллий терма жамоа олдида мажбуриятларим бор. Ҳозир келажак ҳақида гапирадиган вақт эмас. Мен билан ҳеч ким боғланмади. Лекин кейинчалик нима бўлишини ким билади дейсиз. Дарвоқе, биз шу ерда қолишга ҳам тайёрмиз. Агар федерация мамнун бўлса, нега энди йўқ?» — дея Почеттинонинг матбуот анжуманидаги сўзларини журналист Бен Жейкобс келтирмоқда.
Ҳозирда Маурисио Почеттино АҚШ терма жамоасини ўз уйида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидаги иштирокига тайёрламоқда.













