Кириш Регистрация

Инфантино: «Эрон терма жамоаси учун муқобил режалар йўқ, фақат А режаси бор»

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон терма жамоасининг АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатидаги иштироки борасида ўз фикрларини билдирди.

«Биз Эрон жамоаси қандай мураккаб вазиятда эканини яхши тушунамиз ва воқеликка теран нигоҳ билан қараймиз. Шунга қарамай, биз ишлашда давом этамиз ва уларнинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари иложи борича қулай шароитларда ўтиши учун барча имкониятларни ишга соламиз. Ҳеч қандай муқобил режалар — на B, на C ва на D режаси мавжуд эмас, фақатгина A режаси бор.

Биз мураккаб геосиёсий вазиятда яшаяпмиз ва унга таъсир ўтказиш бизнинг қўлимизда эмас. Бироқ биз одамларни бирлаштиришга, уларга ҳамжиҳатликни ҳис қилиш имконини беришга ҳамда тинчлик ва байрам муҳитини яратишга қодирмиз», — дея таъкидлади Инфантино. Унинг сўзларидан El Financiero иқтибос келтирмоқда.

ФИФА раҳбари Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини «муддатидан олдин ва фақатгина спорт тамойиллари асосида» қўлга киритганини алоҳида қайд этди. Шу боис халқаро футбол ташкилоти ушбу натижага ҳурмат билан ёндашиш ниятида.

Киритилди: 11:52, 31.03.2026.
Ўқилди: 858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик