Кириш Регистрация

Канселунинг «Барселона»да қолиш шарти маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби Саудиянинг «Ал-Ҳилол» жамоасидан ижарага олинган ҳимоячи Жоау Канселу билан тўлиққонли шартнома имзолашдан манфаатдор. Бироқ «кўк-анорранглилар» футболчининг Саудия клубидаги катта маошини инобатга олган ҳолда, унинг шартномасини сотиб олишга қурби етмайди, деб хабар бермоқда Marca.

«Барселона»нинг режасига кўра, футболчи «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномасини бекор қилиш борасида келишиб олиши, сўнгра каталонияликлар сафига эркин агент сифатида ўтиши керак. Португалиялик футболчини қайта ижарага олиш имкони йўқ, чунки унинг амалдаги шартномаси тугашига атиги бир йил вақт қолган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Канселунинг «Ал-Ҳилол»дан ижара асосида ўтганини шу йилнинг январь ойида эълон қилган эди. Футболчи каталонияликлар сафида барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 9 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:17, 31.03.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик