Кириш Регистрация

«Барселона» «Хоффенхайм» юлдузи бўйича расмий сўров юборди

Баҳо:
+ | -

«Хоффенхайм» марказий ҳужумчиси Фисник Аслани «Барселона» эътиборига тушди. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Барселона» аллақачон Германия клубидан Асланининг эҳтимолий трансфери бўйича расмий маълумот сўраган. Хабар қилинишича, «Хоффенхайм» 23 ёшли футболчини 30 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Жорий мавсумда Асслани барча турнирларни ҳисобга олганда 28 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва саккизта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Асланининг «Хоффенхайм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:02, 31.03.2026.
Ўқилди: 489 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик