Кириш Регистрация

Конате: "Ливерпуль" АПЛ ёки Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, ҳамма бизнинг омадсиз мавсумларимизни унутади"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конате жамоадаги қайта қуриш жараёни ва жорий натижалар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз таркибга янги футболчиларни жалб қиляпмиз, мослашяпмиз ва бир-биримизни тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Вақти келиб, албатта соврин ютамиз. Биз муваффақиятга эришамиз ва қачонки Премьер-лига ёки Чемпионлар лигасида ғолиб чиқсак, одамлар бизнинг барча омадсиз мавсумларимизни унутади", — дея таъкидлади Конате ESPN нашрига.

Футболчининг қайд этишича, "Ливерпуль"нинг ажойиб мухлислари бор ва ҳозирги пайтда ҳамма жамоа атрофида бирлашиши керак.

Киритилди: 14:18, 31.03.2026.
Ўқилди: 235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик