Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Роналду Португалия футбол федерациясига мурожаат йўллади

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги пост қолдирди. Сешанба куни Португалия футбол федерацияси ташкил топганига роппа-роса 112 йил тўлди.

"Бир асрдан кўпроқ вақт давомида Португалия футболи янги чўққиларга кўтарилиб, бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларни илҳомлантириб келмоқда. Ушбу йўлнинг бир қисми бўлишдан ва Португалия шарафини ҳимоя қилишдан фахрланаман. Табриклайман, Португалия футбол федерацияси!" — деб ёзди Роналду.

Шунингдек, 41 ёшли Роналду Португалия терма жамоаси билан қўлга киритилган учта соврин — Европа чемпионати (2016) ҳамда Миллатлар лигаси (2019, 2025) кубокларини боши узра кўтариб тушган суратларини ҳам жойлаштирди.

Киритилди: 17:02, 31.03.2026.
Ўқилди: 966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик