Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Ньюкасл" УЕФА молиявий қоидаларини бузгани учун жаримага тортилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл Юнайтед" клуби УЕФАнинг молиявий қоидаларини бузгани учун жазоланиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, клуб "Сент-Жеймс Парк" стадионини ижарага бериш ҳуқуқини шўъба корхонасига сотишдан олинган фойдадан фойдалана олмайди. "Қарғалар" молиявий ҳисоботларга кўра, стадион ва унга туташ ерларни ижарага бериш ҳуқуқини сотишдан 133,1 миллион фунт стерлинг миқдорида фойда кўрган.

Қайд этилишича, АПЛ клубларга фойда ва барқарор ривожланиш қоидаларига риоя қилишда ёрдам бериш учун активларни шўъба корхоналарига сотишни фойда сифатида декларация қилишга рухсат беради. Бироқ, УЕФА бу масалада қаттиққўлроқ ёндашувга эга ва ўтган йили худди шундай қоидабузарлик учун "Челси"ни (27 миллион фунт стерлинг) ва "Астон Вилла"ни (11 миллион фунт стерлинг) жаримага тортган эди. Ташкилот аёллар жамоаларини алоқадор компанияларга сотишни даромад сифатида кўрсатишга рухсат бермаган.

Аниқлик киритилишича, "Ньюкасл"нинг молиявий ҳолати ва жамоанинг Чемпионлар лигасига йўлланма олиши даргумонлиги клубни етакчи футболчиларини сотишга мажбур қилиши мумкин.

Киритилди: 21:27, 31.03.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик