Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

«Ювентус» қизиқиши фонида Левандовскининг келажагига оид позицияси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг вакилларига футболчига қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Турин клуби скаутлари ҳужумчининг ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Албанияга қарши (2:1) кечган плей-офф ярим финал ўйинидаги ҳаракатларини кузатишди. Ушбу баҳсда польшалик футболчи гол уришга муваффақ бўлган эди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри ёзмоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Левандовски келажаги борасида бир қарорга келишга шошилмаяпти. У апрель ойининг охиридан олдин якуний тўхтамга келмоқчи эмас. «Кўк-анорранглилар» 37 ёшли футболчи билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришга тайёр, бироқ бунинг учун маош сезиларли даражада камайиши керак. Таъкидланишича, Левандовски ва унинг оиласи Барселонада бахтли ва фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам шу ерда яшашни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда ҳужумчи «Барселона» таркибида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 05:41, 01.04.2026.
Ўқилди: 406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик