Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

"МЮ" бу трансферга шубҳа билан қарамоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон трансферидан воз кечиши мумкин.

22 ёшли футболчи «қизил иблислар»нинг мақсадларидан бири сифатида тилга олинаётган эди, бироқ трансфер амалга ошиш эҳтимоли у қадар юқори эмас. Daily Mail нашри берган маълумотларга кўра, «МЮ» раҳбарияти «бургутлар» хавбеки ўйин услуби жиҳатидан Кобби Майнуга жуда ўхшаш деб ҳисобламоқда, шу сабабли уларни бир вақтнинг ўзида майдонга тушириш қийин бўлади. Манкунианликлар Эллиот Андерсон («Ноттингем Форест») ва Сандро Тонали («Ньюкасл») номзодларини афзал кўришмоқда.

Transfermarkt портали талқинига кўра, Адам Уортоннинг нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Ёш инглиз футболчисининг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:32, 01.04.2026.
Ўқилди: 786 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик