Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

«Барселона» дарвозабони Испания терма жамоасидаги рақобат ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия Испания терма жамоаси сафидаги дебютидан сўнг интервью берди.

24 ёшли футболчи «қизил фурия» либосидаги илк ўйинини ўтказди — у Мисрга қарши кечган ўртоқлик учрашувининг (0:0) иккинчи бўлимида Давид Райяни алмаштирди. Бундан аввалги Сербияга қарши баҳсда (3:0) испанияликлар дарвозасини Унай Симон қўриқлаган эди.

«Симон ва терма жамоанинг бошқа барча дарвозабонлари билан муносабатларим аъло даражада. Агар мени Жаҳон чемпионатига чақиришса, бундан жуда хурсанд бўламан, лекин ҳозир яна бор эътиборимни "Барселона"га қаратишим лозим», — деди Жоан Гарсия ўз интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Унай Симонни ўз жамоасининг «биринчи рақамли» дарвозабони деб ҳисоблашини очиқ тан олган эди.

Киритилди: 12:45, 01.04.2026.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик