Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Пике мураббий бўлишни истамаяпти

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике мураббийлик фаолиятини бошлаш нияти йўқлигини тан олди.

Испаниялик собиқ футболчи 2022 йилнинг охирида бутсаларини михга илган эди.

«Ўзимни ҳеч қачон мураббий сифатида тасаввур қилмаганман. Бу касбда сиз ҳаддан ташқари оширилган "эго"лар, доимий машғулотлар ва сафарлар билан шуғулланишингизга тўғри келади — буларнинг барчаси мен учун эмас. Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг, футбол ишларидан бироз узоқлашишни истагандим ва яқин келажакда бу вазият ўзгаради деб ўйламайман», — дея каталониялик гранд собиқ аъзосининг сўзларини келтирмоқда MatchDay Central.

Жерар Пике «Барселона» сафида 600 дан ортиқ ўйин ўтказган бўлиб, жамоа таркибида тўққиз карра Испания чемпиони ва тўрт карра Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Киритилди: 13:29, 01.04.2026.
Ўқилди: 201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик