Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

"Ньюкасл" бош директори: "Шартномаси бор ҳар қандай футболчи фақат бизнинг шартларимиз асосида кетади"

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл Юнайтед" бош директори Дэвид Хопкинсон ярим ҳимоячи Сандро Тоналининг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Аввалроқ футболчининг "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ёки "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

"Бизда футболчиларнинг кетиши бўйича умумий стратегия йўқ. Шу ёзда футболчилар нимани хоҳлаши ёки хоҳламаслиги мумкинлигини диққат билан ўйлаб кўрамиз. Лекин, агар Исак билан бўлган вазият такрорланса, шартномаси бор ҳар қандай ўйинчи фақат бизнинг шартларимиз асосида кетади. Биз бундан клуб учун имкон қадар максимал фойда олишга ҳаракат қиламиз.

Келгусидаги стратегиямиз — фойдали сотиб олиш ва фойдали сотишдан иборат. Фойдали харид қилиш дегани, албатта максимал даражада пул сарфлашни англатмайди. Бу бозорда трансфер нархига эмас, балки клубга энг катта фойда келтирадиган футболчилар устида ишлашни англатади.

Шундай қилиб, биз кўплаб усуллардан фойдаланишимиз керак, жумладан, ўз футболчиларимизни тарбиялаш, бозордаги имкониятларни қидириш ва мавжуд нархлар доирасида имкониятлардан максимал даражада фойдаланишни таъминлашдир", — дея Хопкинсоннинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Киритилди: 14:28, 01.04.2026.
Ўқилди: 166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик